1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Си Цзиньпин Марказий Осиёни «рангли инқилоблар»га қарши туришга чақирди

Сиан шаҳрида бўлиб ўтаётган «Хитой-Марказий Осиё» саммитида Си Цзиньпин нутқ сўзлади.

Си Цзиньпин Марказий Осиёни «рангли инқилоблар»га қарши туришга чақирди

 

«Хитой ва Марказий Осиё давлатлари «рангли инқилоблар»ни қўзғатишга бўлган ташқи уринишларга қаршилик кўрсатиши, терроризм ва сепаратизмга мутлақо муросасиз муносабатда бўлиши керак», — деди ХХР раиси Си Цзиньпин Сиан шаҳрида бўлиб ўтаётган “Хитой-Марказий Осиё” саммитида.

 

«Синхуа» ахборот агентлигидан иқтибос келтирган Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта давлати Глобал хавфсизлик ташаббусини биргаликда амалга ошириши керак.

 

«Олтилик давлат минтақа давлатларининг ички ишларига ташқи аралашувга, шунингдек, “рангли инқилоблар”ни қўзғатишга уринишларга қатъий қаршилик кўрсатиши, терроризм, сепаратизм ва экстремизм каби “уч куч”га нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши керак», — деди Хитой етакчиси.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика