1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Си Цзиньпинг йил охиригача АҚШга ташриф буюради — Доналд Трамп

Трампнинг айтишича, мазкур ташриф икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган.

Си Цзиньпинг йил охиригача АҚШга ташриф буюради — Доналд Трамп

 


Хитой Раиси Си Цзиньпин жорий йил охиригача АҚШга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Президенти Доналд Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

 

Трампнинг айтишича, мазкур ташриф икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган. АҚШ ва Хитой савдо масалалари сабаб юзага келган кескинликни камайтириш ва ҳамкорликни тиклашга интилмоқда.

 

Шунингдек, Трампнинг билдиришича, у 2026 йил апрель ойида Хитойга ташриф буюриши кутилмоқда. Ушбу сафардан сўнг Си Жинпинг ҳам жавоб ташрифи билан АҚШга бориши режалаштирилган.

 

АҚШ президенти 5 февраль куни Хитой раҳбари билан видеоконференция орқали мулоқот ўтказганини ҳам тасдиқлади. Учрашув давомида савдо алоқалари, Тайван масаласи, Россия–Украина уруши ҳамда Эрон атрофидаги вазият муҳокама қилинган. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика