Депутат Шаҳноза Холмаҳаматова, аввало, таълим ташкилотларида таътилни узайтириш бўйича қарор қабул қилунгунча етти ўлчаб бир кесиш кераклиги, қарор қабул қилиниб, эълон қилиндими, шу фикрда қолишликни айтмоқда.
"Кимдир ўқиш бошлансин дейдими, кимдир бошланмасин дейдими, эътирозларга асосли жавоблар, муносабатлар бериш керак эди.
Энди нима бўлди…?
дарс бошланади…,
босқичма босқич бошланади…, 11-12-16-17-18 январдан бошланади…
Рости бунақа чалкашлик на ота-она учун, на ўқувчи ва на ўқитувчи учун яхши бўлмади.
Совуқ ҳарорат вақтида таълим жараёнини ташкил қилишда бизда муаммо бор, турли ҳудудларда турлича… транспорт қатновида, бинони иситишда, бу совуқ ҳавода пиёда қатновда, талабалар учун ётоқ жойларини иситишда…
Юртимизда камдан кам бундай совуқ ҳарорат кузатилади, шунинг учун болаларимиз ҳатто биз катталар учун ҳам бундай совуқ ҳарорат анчагина ноқулайлик келтиради, соғлиғимиз учун ҳам…
Демак таътил узайтирилишига асослар бор эди. 5 кунлик дарсларни баҳорги, ёзги таътилни қисқартириш орқали ҳам ўқиб, улгуриб олишарди.
Сифат неча кун дарс ўтишга эмас, қандай дарс ўтишга боғлиқ назаримда…" , — деган у.


