1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Сингапурда коронавирусга қарши эмланмаганларга нисбатан янги чекловлар жорий этилди

Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Он Е Кун маълум қилди.

Сингапурда коронавирусга қарши эмланмаганларга нисбатан янги чекловлар жорий этилди

 

Энди Covid-19га қарши вакцина қабул қилмаганлар кафе ва савдо марказларига бора олмайди. Фақат супермаркетларга истисно тариқасида ташриф буюриш мумкин. Шунингдек, кўнгилочар хиёбонлар, туризм объектлари ва бошқа жамоат жойларига боришга тақиқ қўйилди. Фақат тўлиқ икки доза билан эмланганлар исталган жойга ташриф буюриши мумкин. Бундан ташқари, кафе ва ресторанларда бир стол атрофида икки кишидан ортиқ ўтириш мумкин эмаслиги белгиланди.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, Сингапурда 120 мингдан ортиқ киши коронавирус билан касалланган. Мамлакатда жами 9.5 миллион доза вакцина қўлланилган.

 

Бундан аввал  коронавирус Уханда  2019 йилдаёқ тарқалган бўлиши мумкинлиги ҳамда Байден АҚШнинг коронавирусга қарши вакциналарни беғараз бераётгани хабар қилинганди

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика