1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган эркак Зангиотадан топилди

Жавобгарнинг алимент қарзи ҳисоблаб чиқилганда, 29 млн 040 минг сўмни ташкил этган.

Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган эркак Зангиотадан топилди

Суд қарорига асосан қарздор С.Мадумаровдан вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пули ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Оқолтин туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

 

Қарздор суд қарори билан танишган бўлсада, алимент пулини тўламасдан, давлат ижрочисидан яшириниб юрганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

 

Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор Тошкент вилояти, Зангиота туманидан топилиб, давлат ижрочисига топширилган.

 

Жавобгарнинг алимент қарзи ҳисоблаб чиқилганда, 29 млн 040 минг сўмни ташкил этган. Мазкур қарздорликни бартараф этмаган қарздорга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, суд қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика