Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида автобус ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. Ҳодиса Мирзаобод тумани ҳудудидаги Гулистон–Гагарин йўналишида юз берган. Мазкур йўлда ҳаракатланиб кетаётган ISUZU русумли автобусда ёнғин содир бўлган. Оқибатда автобуснинг двигател ва салон қисми ёнган. Ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:52 да етиб бориб, ёнғин соат 18:02 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса сабабли инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ёнғиннинг келиб чиқишига автомобилдаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган дея тахмин қилинмоқда. Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.