Санитария-эпидемиология қўмитасининг хабар беришича, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 18 июль куни соат 19:20 да қутуриш касаллигига гумон қилиниб, 64 ёшли фуқаро эркак ётқизилган.
Маълум бўлишича, фуқарони 2023 йил февраль ойида ўзининг ити чап оёқ болдир соҳасини тишлаган. Бироқ, бемор июль ойигача бўлган вақт давомида тиббиёт муассасасига мурожаат қилмаган.
Натижада бемор 19 июль куни соат 21:35 да вафот этган. Шундан сўнг бемордан намуна олиш учун патологик анатомия текширувига жўнатилган. Бундан ташқари, марҳумга жароҳат етказган итни бошқа фуқароларга жароҳат етказганлигини ўрганиш ва касалликни олдини олиш мақсадида марҳум яшаш манзилида гуруҳ ташкил этилди.
Шунингдек, ҳозирда «Санэпид»нинг 10 нафар ходимлари томонидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


