1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сирдарёда ғалла ўғрилари қўлга олинди

Улар 5 тоннадан зиёд буғдойни ўғирлаётган вақтида ушланган.

Сирдарёда ғалла ўғрилари қўлга олинди

 

Сардоба туманида ғалла ўғрилари қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, «Ғалла-2023» йиғим-теримига жалб қилинган, МЖЧга қарашли «ҲОВО» русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси МЧЖнинг қўриқлаш хизмати ишчиси билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб корхонага тегишли бўлган жами қиймати 17,3 млн сўмлик 5 260 кг ғалла маҳсулотини яширин тарзда ўғирлаётган вақтида МЧЖнинг масъул ишчилари томонидан ушланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика