1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сирдарёда илк марта баландлиги 3,5 метрга етадиган техник каннабис ҳосили йиғилди

Ушбу натижа бир йил олдин 1,2 метрни ташкил этган

Сирдарёда илк марта баландлиги 3,5 метрга етадиган техник каннабис ҳосили йиғилди

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Сирдарё вилояти Ховос туманида ташкил этилган биотехнология индустриал комплексида илк марта баландлиги 3,5 метрга етадиган техник каннабис ҳосили йиғилди.

 

«2023 йилда техник каннабис ҳосили Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тарихидаги мутлақо янги саҳифанинг бошланиши. Ўтган йили республика ҳудудида етиштирилган ҳосил 1,2 метр баландликни ташкил этган бўлса, жорий йилга келиб узунлиги 3,5 метрга етгани бизнинг европалик ҳамкорларимизда ҳам катта таассурот қолдирди», – дейди компания директори.

 

Маълумот учун, каннабис ўсимлигининг ўзига хос ҳусусиятларидан бири, унинг 100 фоиз қайта ишланишида бўлиб, бир қатор хорижий давлатларда, хусусан Франция, Испания, Италия, Украина ва Россияда ушбу ўсимликнинг кўплаб навлари (шу жумладан, Ўзбекистонда экилаётган «Родник» нави ҳам) яратилган ҳамда уларни қишлоқ хўжалиги экинлари сифатида экиб етиштиришга рухсат берилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика