Мажбурий ижро бюросининг Сайхунобод туман бўлими иш юритувида вояга етмаган фарзандлар таъминоти билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича фарзандига алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб, яшириниб юрган оталар борлиги ҳеч кимга сир эмас.
Бироқ аксарият ҳолатларда фарзанд таъминоти учун алиментни вақтида, баъзи ҳолатларда олдиндан тўлаб, оталик бурчига масъулият билан ёндашадиганларни ташкил этади.
Шу билан бирга, алимент пулини тўлаш билан чекланмасдан, фарзанд тарбиясида ўта муҳим ҳисобланган ота меҳрини улашадиган, фарзанди билан кўришишни интизорлик билан кутадиган оталар борлиги барчани қувонтиради.
Болани отаси билан кўриштириш каби ижро ҳаракатлари жараёни бюро ходимларини ҳам қувонтириб, кўп ҳолатларда бундай жараёнлар оила ярашиши ва тикланишига олиб келиши барчамизни хурсанд қилади.
Шу ўринда, фарзанд таъминоти ва тарбиясига масъулият билан ёндашиб, келажагига бефарқ бўлмаган ота-оналарга Бюро ходимлари ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.


