1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сирдарёда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлик фирибгарлик аниқланди

Икки фуқаро Гулистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 минг доллар сўраган.

Сирдарёда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлик фирибгарлик аниқланди

 

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиши департаменти хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, департаментнинг Мирзаобод туман бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар С.М. ва А.Ж. фуқаро Р.М.Нинг ишончига кириб, уни гўё юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 6 000 АҚШ доллари эвазига Гулистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилишиб, шундан 5 100 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Жавоҳирбек ТУРСУНОВ

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика