Сирдарёда солиқдан қарздор фермернинг машинаси хатланди

Ҳозирда уни аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Сирдарёда солиқдан қарздор фермернинг машинаси хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Гулистон туман бўлими томонидан, Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси қарорларига асосан қарздор фермер хўжалигидан жами 59 млн сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги 8 та ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилган.

 

Ижро ҳужжатлари талабини белгиланган муддатда ихтиёрий равишда бажариш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қарздор расман огоҳлантирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.

 

Бироқ, белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, қарздор фермер хўжалигига тегишли “Volswagen” русумли автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

 

Ҳозирда мазкур автотранспорт воситасини баҳолатиб, аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика