Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Сирдарё шаҳрида фаолият юритувчи мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖ раҳбари икки нафар ишчи ёллаб, икки дона чинор дарахтини кестиргани аниқланган.
Оқибатда табиатга 204 млн 105 минг сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш ва керакли чора-тадбирларни кўриш мақсадида тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.


