1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Фарғонада истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди

14:23 / 20.04.2023

577

Фарғонада истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди

Фарғонада истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди

Уни Бувайда туманидан Қўқонга олиб кетаётган автомашина йўлда тўхтатиб қолинган.

 

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида бошқа вилоятга сотиш мақсадида автомашинада олиб кетилаётган истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

 

Бувайда тумани «Додхо» МФЙ ҳудудида X.A.нинг бошқарувидаги Nexia русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилган. Аниқланишича, фуқаро автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз жами 206 кг истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган қорамол гўштини Қўқон шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётган бўлган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика