1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сирдарёга бир миллиондан ортиқ балиқ чақалари қўйиб юборилди

Балиқлар Сирдаёнинг Ўзбекистон ҳудудидан тахминан 40 км узоқликдаги Хўжанд шаҳридан оқиб ўтувчи қисмига қўйиб юборилган.

Сирдарёга бир миллиондан ортиқ балиқ чақалари қўйиб юборилди

 

«Asia-Plus» хабарига кўра, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Суғд вилоятига ташриф буюриб, Хўжандда балиқчилик тармоғи билан танишди.

 

Шунингдек, у ерда давлат раҳбари Сирдарёга бир миллион балиқ чавоғини қўйиб юборгаан. Улар махсус сув ҳавзаларида етиштирилган оқ амур, оқ дўнгбош ва зоғорабалиқ экани айтилмоқда.

 

Маълум қилинишича, Суғд вилоятида 63 та балиқчилик хўжалиги рўйхатга олинган бўлиб, балиқ етиштириш учун мўлжалланган сув ҳавзаларининг умумий майдони 685 гектарни ташкил этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика