Бугун, 30 апрель куни Сирдарё иссиқлик электр станциясидаги юқори кучланишли электр қурилмада носозлик юзага келди. Бунинг натижасида Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод, Янгиер ва Ховос туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳудудлардаги референдум участкалар дизель генераторлари билан таъминланган бўлиб, уларнинг электр таъминотида узилиш кузатилмаган.
Мавжуд етишмаётган қувватлар Тошкент ва Навоий иссиқлик электр станциялари ва «Чорвоқ» гидроэлектр станциясининг захира қувватлари ҳисобидан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Ҳозирда Сирдарё иссиқлик электр станциясининг махсус бригадалари томонидан мазкур носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
“Носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилади ва ҳудудларнинг электр таъминоти қайта тикланади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.


