“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Ривер Плейт”нинг 22 ёшли ҳужумчиси Хулиан Алваресни ўз жамоасига қўшиб олмоқчи эмас эди. Испаниялик мутахассис бу трансферни фақат ҳужумчи Ферран Торрес “Барселона”га ўтганидан кейингина маъқуллагани маълум бўлди. Бу ҳақда “Спорт.эс” нашри хабар бермоқда.
Алварес 2022 йилнинг январида клуб билан 21,4 миллион евро эвазига шартнома имзолаган. Торреснинг трансфери “Барселона” учун 55 млн еврога тушганди.
Маълумот учун, Алварес жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. У Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионати доирасида олтита учрашувда тўртта гол урди. Аргентиналиклар ЖЧ-2022 финалига қадар етиб боришди ва у босқичда Франция – Марокаш жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.


