1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Сиз тешик кулчанинг тешигини оласиз” — Мелник

Украинанинг БМТдаги доимий вакили Андрей Мелник Россия томонидан таклиф қилинган ҳудудий имтиёзлар ҳақидаги баёнотга жавобан, Украина ҳудудлари сотилмаслигини таъкидлади.

“Сиз тешик кулчанинг тешигини оласиз” — Мелник

 

Украинанинг БМТдаги доимий вакили Андрей Мелник БМТ сессиясида Россиянинг ҳудудий имтиёзлар бўйича даъволарига жавобан қатъий баёнот берди. Нутқда у “Бизнинг ҳудудларимиз ва суверенитетимиз сотилмайди. Сиз тешик кулчанинг тешигини оласиз, Украинани эмас” деган иборани ишлатди.

 

Мелник 2014–2022 йилларда Германиядаги элчи, шундан кейин Бразилиядаги дипломатик миссия раҳбари бўлиб ишлаган ва 2024 йил охирида Украина БМТдаги доимий вакили лавозимини эгаллаган эди.

 

Нутқ YouTube орқали эфирга узатилди, у ерда Россия БМТдаги доимий вакили Василий Небензя нутқ қилганидан сўнг Мелник ўз жавобини билдирди.

 

Шунингдек, Аxious манбаларига кўра, АҚШнинг Киевга тақдим этган сўнгги тинчлик режасида ҳудудий имтиёзлар бўйича қаттиқроқ шартлар мавжуд. 4 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс ва Новороссия ҳудудлари ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг назоратига ўтишини маълум қилган эди.

 

Мелникнинг баёноти Украина ҳудудий суверенитетини ҳимоя қилиш ва ҳудудий имтиёзлар бўйича Россиянинг даъволарини рад этиш сифатида баҳоланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика