1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Скандинавияда ҳар иккинчи рейс бекор қилинди

Бунга учувчиларни иш ташлаши сабаб бўлган.

Скандинавияда ҳар иккинчи рейс бекор қилинди

 

«Скандинавия ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг 900 дан ортиқ учувчиси раҳбарият билан 8 ой давом этган музокаралар муҳим натижаларга олиб келмаганидан сўнг ўз ишларини тўхтатди. Уларнинг асосий талаби — маошни 30 фоизга ошириш

 

Швеция, Дания ва Норвегияда ҳар иккинчи рейс бекор қилинган.

 

Компания раҳбарияти норозилик намойишлар «жиддий» молиявий йўқотишларга олиб келганини, SAS акциялари 8 фоизга тушиб кетганини маълум қилди.

 

Айни пайтда Франция ва Испания аэропортларида норозилик намойишлар давом этмоқда.

 

Air France авиакомпанияси Руасси – «Шарль де Голль» аэропортида юкларни саралаш тизимига таъсир кўрсатган оммавий норозилик намойишлар туфайли юки кечиккан 17 минг йўловчидан узр сўради.

 

Испанияда бортпроводниклар easyJet ва Ryanair авиакомпаниялари раҳбарияти ўртасидаги қарама-қаршилик кучаймоқда.

 

Касаба уюшмалари ёзги таътил олдидан авиакомпанияларга босимни кучайтириш ниятида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика