1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Собиқ «замдекан» суд ҳукми устидан апелляция берди

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети декан ўринбосари ва талаба қиз иши юзасидан суд ҳукми ўқилганди.

Собиқ «замдекан» суд ҳукми устидан апелляция берди

 

Тошкент давлат педагогика университети собиқ декан ўринбосари Б.Й. суд ҳукми устидан Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида шикоят берган. Бу ҳақда унинг қариндошларидан бири маълум қилди. Суд шикоятни қабул қилиб олгани ва белгиланган муддатда жавоб берилиши айтилмоқда.

 

Тошкент шаҳар судларининг маълумот беришича, Б.Й.гa ўз хонасида талаба қизга тегажоғлик қилгани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

 

Шунингдек манфаатдор шахсларга мулкий ундирув масаласида фуқаролик суд иш юритуви тартибида мурожаат қилиш лозимлиги айтилиб. мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчи, жабрланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика