1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Собиқ "замдекан"га жазо тайинланди

Тошкент шаҳар судлари ўтган йилнинг октябрида Низомий номидаги ТДПУда содир бўлган воқеа юзасидан маълумот берди.

Собиқ "замдекан"га жазо тайинланди

 

2021 йилнинг октябрь ойида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Профессионал таълим факультети биносидаги воқеа бўйича жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар судлари маълумот берди.

 

Жорий йилнинг 7 апрелида Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида Жиноят кодексининг 25,118-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 1-қисми билан айбланган Б. Ю. (1984 йилда Хоразм вилоятида туғилган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланганлиги ва ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисмига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўрилиши маълум қилинган эди.

 

Бугун, судланувчи Б. Ю. га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ўз ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди.

 

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Б. Ю. Жиноят кодексининг 25,118-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб, унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун ассолар) 2-бандига асосан реабилитация қилинди.

 

Б. Ю. Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо манзил-колонияларда ўтаттирилиши белгиланди.

 

Шунингдек манфаатдор шахсларга мулкий ундирув масаласида фуқаролик суд иш юритуви тартибида мурожаат қилиш лозимлиги тушунтирилди.

 

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчи, жабрланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика