Ижтимоий тармоқларда сочи ўстирилгани, соқоли олинмагани учун ўқувчиларнинг ота-онаси гўёки жаримага тортилгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда узунроқ соч қўйган ўқувчининг ота-онаси 1,5 миллион сўм жаримага тортилгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.
«Мазкур ҳолат ҳақиқатдан йироқ бўлиб, ўқувчининг ташқи қиёфаси учун ота-оналар маъмурий жавобгарликка тортилмайди», дейилади ИИБ хабарида.
Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.


