1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият / 
  4. Соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда

09:02 / 05.04.2022

769

Соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда

Соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда

Айни дақиқаларда Олий Мажлис Сенатида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги мажлисида бўлиб ўтмоқда.

 

Унда Коррупцияга қарши курашиш миллий ва ҳудудий кенгашлари аъзолари, вазирлик ва идоралар, ННТ, оммавий ахборот воситалари раҳбар ҳамда ходимлари иштирок этяпти.

 

Сенат раиси Танзила Нарбаевага кўра, 2021 йилда банк соҳаси ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар 3 баробарга ошган. Хусусан, 2021 йилда Коррупцияни қабул қилиш индексида мамлакатимиз 6 поғонага кўтарилиб, 180 та мамлакат орасида 140-ўринни эгаллади ва 5 йил ичида муҳим ўзгаришларга эришган давлатлар қаторидан жой олди.

 

Мажлис якунида Миллий кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди ва 2022-2023 йилларда соғлиқни сақлаш, қурилиш, олий таълим ҳамда давлат харидлари тизимида "Коррупциясиз соҳа" лойиҳасини амалга ошириш бўйича янги "йўл хариталари" тасдиқланди.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика