1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни сохта табиблардан огоҳ бўлишга чақирди

2024 йилда лицензиясиз тиббий фаолият билан шуғулланган 38 нафар шахс жаримага тортилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни сохта табиблардан огоҳ бўлишга чақирди

Вазирлик матбуот хизматининг билдиришича, сўнгги йилларда давлат томонидан халқ табобатини ривожлантириш, уни замонавий соғлиқни сақлаш тизимига изчил интеграциялаш ва мутахассислар малакасини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Натижада мамлакатда 150 та тадбиркорлик субъекти тегишли лицензия асосида халқ табобати йўналишида фаолият юритмоқда.

 

Бироқ, сўнгги пайтларда лицензиясиз, рухсат этилмаган усуллар ёрдамида касалликларга ташхис қўйиб, уларни даволашга уринаётган ва шу орқали инсонлар соғлиги ҳамда ҳаётига жиддий хавф туғдираётган сохта табиблар сони ортиб бормоқда.

 

“Энг ёмони, хасталиклардан тез, осон ва асоратсиз қутулишни истаган юртдошларимиз ўзини “ғайритабиий қобилиятларга эга” деб таништирган, ҳеч қандай тиббий тасдиқланмаган ҳамда синовлардан ўтмаган муолажаларни таклиф қилаётган шахсларга ишониб қолмоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқлар бундай шубҳали хизматлар учун асосий тарғибот майдонига айланмоқда”, — дейилади вазирлик баёнотида.

 

SSV бундай усуллар далилларга асосланган тиббиёт даволаш протоколларига мутлақо мос келмаслигини, уларни қўллаётган шахсларга ҳеч қандай расмий лицензия берилмаганини таъкидлади.

 

“Шундай экан, ижтимоий тармоқлардаги сохта табиблардан огоҳ бўлинг! Ўзингиз, оила аъзоларингиз ва яқинларингиз саломатлигини хавф остига қўйманг!”, — дея огоҳлантирди вазирлик.

 

Маълум қилинишича, 2024 йилда лицензиясиз тиббий фаолият билан шуғулланган 38 та юридик шахснинг ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида жаримага тортилган. 2025 йил 1 июль ҳолатига эса бундай қонунбузарлик содир этган 24 та юридик шахсга молиявий жарима қўлланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика