Ўзбекистон

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни сохта табиблардан огоҳ бўлишга чақирди

2024 йилда лицензиясиз тиббий фаолият билан шуғулланган 38 нафар шахс жаримага тортилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни сохта табиблардан огоҳ бўлишга чақирди

Вазирлик матбуот хизматининг билдиришича, сўнгги йилларда давлат томонидан халқ табобатини ривожлантириш, уни замонавий соғлиқни сақлаш тизимига изчил интеграциялаш ва мутахассислар малакасини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Натижада мамлакатда 150 та тадбиркорлик субъекти тегишли лицензия асосида халқ табобати йўналишида фаолият юритмоқда.

 

Бироқ, сўнгги пайтларда лицензиясиз, рухсат этилмаган усуллар ёрдамида касалликларга ташхис қўйиб, уларни даволашга уринаётган ва шу орқали инсонлар соғлиги ҳамда ҳаётига жиддий хавф туғдираётган сохта табиблар сони ортиб бормоқда.

 

“Энг ёмони, хасталиклардан тез, осон ва асоратсиз қутулишни истаган юртдошларимиз ўзини “ғайритабиий қобилиятларга эга” деб таништирган, ҳеч қандай тиббий тасдиқланмаган ҳамда синовлардан ўтмаган муолажаларни таклиф қилаётган шахсларга ишониб қолмоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқлар бундай шубҳали хизматлар учун асосий тарғибот майдонига айланмоқда”, — дейилади вазирлик баёнотида.

 

SSV бундай усуллар далилларга асосланган тиббиёт даволаш протоколларига мутлақо мос келмаслигини, уларни қўллаётган шахсларга ҳеч қандай расмий лицензия берилмаганини таъкидлади.

 

“Шундай экан, ижтимоий тармоқлардаги сохта табиблардан огоҳ бўлинг! Ўзингиз, оила аъзоларингиз ва яқинларингиз саломатлигини хавф остига қўйманг!”, — дея огоҳлантирди вазирлик.

 

Маълум қилинишича, 2024 йилда лицензиясиз тиббий фаолият билан шуғулланган 38 та юридик шахснинг ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида жаримага тортилган. 2025 йил 1 июль ҳолатига эса бундай қонунбузарлик содир этган 24 та юридик шахсга молиявий жарима қўлланган.

custom img

Ўзбекистонда март ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди

Инфляцияга озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши таъсир кўрсатган.

custom img

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар пора билан ушланди

У давлат захирасидаги ер майдонини фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

custom img

Саида Мирзиёева Сержио Гор билан учрашди

Учрашув Доналд Трампнинг Флоридадаги қароргоҳида бўлиб ўтди.

custom img

“Бешқўрғон”даги ёнғинда жароҳатланганлар ва қурбонлар борми?

ФВВ тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманига кучли ёғингарчилик оқибатида сел келди

Баланд тепаликдан оқиб тушган ёғин сувлари сел ҳосил қилган.

custom img

Умрага борган 170 дан ортиқ Ўзбекистонлик Ватанга қайта олмаяпти

Саудия Арабистонида 14 кунлик умра сафарида қатнашган Ўзбекистон фуқаролари ташкилотчиларнинг нотўғри маълумотлари сабаб қайтишда қийинчиликка дуч келмоқда.

custom img

Жиззахда Nexia ва Cobalt тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ қурбонлари орасида 54 ёшли Хитой фуқароси ҳам бўлгани айтилмоқда.

custom img

Самарқандда бедарак йўқолган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти

Тахминларга кўра, у таниш йигит томонидан ўлдирилиб, жасади Дарғом каналига ташланган бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"