1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Солиқ ҳисоботларини кеч топшириш учун жарималар расман камайтирилди

Ҳисобот 5 иш кунидан кечиктирмай топширилса, жарима қўлланилмайди.

Солиқ ҳисоботларини кеч топшириш учун жарималар расман камайтирилди

 

 


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаганлик учун жарималар сезиларли даражада камайтирилди. Янги тартиб асосан кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 

Эндиликда солиқ ҳисоботини ўз вақтида топширмаган фуқароларга БҲМнинг 1 баравари, мансабдор шахсларга эса 3 баравари миқдорида жарима белгиланади. Аввал бу кўрсаткич мос равишда 3 ва 10 бараварни ташкил этган. Микрофирма ва кичик корхоналар учун эса жарима БҲМнинг 3 баравари этиб белгиланди.

 

Шунингдек, агар бир календарь ой давомида бир ёки бир нечта солиқ турлари бўйича ҳуқуқбузарлик такрор содир этилса, барча кечиктирилган ҳисоботлар учун фақат битта жарима қўлланади.

 

Муҳим жиҳати шундаки, солиқ ҳисоботлари белгиланган муддатдан кечикиб, бироқ 5 иш кунидан ошмаган ҳолда топширилган бўлса, умуман жарима ундирилмайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика