1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга мукофот пули берилади

Тартиб ҳукумат қарори билан белгилаб қўйилди.

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга мукофот пули берилади

 

«Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ва чет эл фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан сотиб олинган товарлар қийматининг 1 фоизи уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган тақдирда қайтарилади.

 

Корпоратив карта орқали хизматлар сотиб олинган ҳолларда, солиқ органларининг махсус мобил иловасида чек рўйхатдан ўтказилганда жисмоний шахсларнинг банк картаси рақами кўрсатилади. Қуйидаги чеклар солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилмайди:

 

  • берилган кундан бошлаб 10 кун ўтган чеклар;
  • аввал рўйхатдан ўтказилган ёки сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми қайтарилган чеклар;
  • втомобиль, ҳаво ва темир йўл чипталарини сотиб олиш натижасида олинган, шунингдек, алоқа ва коммунал хизматлар учун амалга оширилган тўлов чеклари;
  • шубҳали харидорлар реестрига киритилган жисмоний шахслар чеклари.

 

Жисмоний шахс томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қиймати бир қисмининг қайтариб олиниши ушбу жисмоний шахснинг жами даромадига киритилмайди. Шунингдек, қарор билан Махсуc дастур орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар ҳақида солиқ органларини хабардор қилган жисмоний шахсларга пул мукофотини тўлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Бир марталик пул мукофоти солиқ ҳуқуқбузарликлари учун белгиланган жарималарнинг 20 фоизи миқдорида белгиланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика