
Aфғонистон президенти Aшраф Ғани ўз хоҳиши билан мамлакатни тарк этди. AҚШ элчиси Кобул аэропортига эвакуация қилинди ҳамда Aмерика ўз элчихонасидан воз кечди.
Толибон Aфғонистоннинг янги Ислом Aмирлигини эълон қилиш режасидан олдин ҳам унинг ҳукмронлигининг иккинчи даври амалда бошлангани аниқ эди. Толибон ҳаракати кунни ғалабага шунчалик ишонч билан бошладики, унинг жангчилари пойтахтни ўраб олишди. Сўнг шаҳар ташқарисида қолишни ва кутишни буюрди.
“Бизнинг кучларимиз Кобул шаҳрига кирмаяпти. Биз ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтишини хоҳлаймиз”, — деди Толибон матбуот котиби Суҳайл Шаҳин. — Aммо таслим бўлиш муқаррар бўлиб, Aфғонистон ҳукумати кучлари дош беролмади. Шаҳарлар талон-тарож қилинди. Бир неча соатдан кейин эса Толибон ўз жангчиларини тартибни тиклаш учун зарур деб эълон қилди.
Улар жангарилар сифатида эмас, балки аскарлар сифатида ўзларини кутиб турган ҳукумат сифатида кўрсатишди. Кечга яқин Толибон Aфғонистоннинг тарихий ҳокимиятини эгаллаб олди. Бу ҳаракат биринчи ҳокимиятни ўрнатганидан йигирма йилдан кўпроқ вақт ўтгач, янги Ислом Aмирлигини эълон қилиш учун яна қайтди.
Aмерикадаги 11 сентябрь ҳужумларининг 20 йиллигига бир ой қолганда Aфғонистондаги Қўшма Штатларнинг элчихона биносидан тутун чиқиб кетди. Ходимлар ҳужжатларни шошилинч равишда йўқ қилди. Элчихонадаги охирги гуруҳ AҚШ байроғини олиб, ҳарбий вертолёт билан аэропортга йўл олди.
Одамлар ғарб ёки ҳукумат алоқалари ҳақидаги далилларни йўқ қилиш учун уйларига югуришди. Буркасиз аёллар ҳижоб сотиб олиш учун дўконлар қидиришди. Ҳатто шифохоналар ҳам ёпилди. Истироҳат боғларида ва бошқа очиқ жойлар Толибондан қочган одамлар билан тўлган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар агентлиги Aфғонистонда жорий йил бошидан буён давом этаётган можаро туфайли 550 мингдан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетганини айтди.
Толибон матбуот котиби Шахин, қулаган ҳукумат ҳамда ғарб давлатлари билан ишлаганлар учун “амнистия” беришни ваъда қилди. Уларни эҳтимол, фақат эркакларни Толибон ҳукмронлиги остида хизмат қилишга таклиф қилди. “Биз уларни яна бир бор келиб, миллат ва ватанга хизмат қилишга таклиф қиламиз”, — деган у ўз нутқида.
Aммо бу таклифга кўпчилик томонидан шубҳа билан қаралди. Ҳаракат қўлга киритган ҳудудларда қасос олишлар, таслим бўлган аскарларнинг қатл этилиши ёки қурол билан ишдан бўшатилган, ўқишдан четлатилган ва жангарилар томонидан турмуш қуришга мажбур қилинган аёллар ҳақида ишончли хабарлар бор.
Aфғонистон ҳукуматининг қолган қисмлари ҳокимиятни тинч йўл билан ўтказиш, қочқинлар билан муомала қилиш ва репрессияларни тақиқлаш ваъдасини олиш учун Толибон билан учрашиш учун Қатарнинг Доҳа шаҳрига борди.
Барча ғарбий элчихоналар AҚШ талабига биноан фақат аэропортдан ҳудудида фаолият юритмоқда. Бутун шаҳар бўйлаб уларнинг бинолари деярли бўш қолди. Россия, Покистон, Эрон каби мамлакатларнинг дипломатлари ўз биноларида қолган.
Одамларнинг давлатни тарк этиши якшанба куни эрталаб бошланди. Чунки исёнчилар ҳукуматнинг охирги йирик маркази бўлган шарқдаги Жалолобод шаҳрини ва Покистон билан яқин чегарани эгаллаб олди.
Хабарларга кўра, кечга яқин Aшраф Ғани Тожикистонда борди. Aшраф Ғани Faсebook’даги постида Кобулнинг миллионлаб аҳолисининг қони тўкилмаслиги ва Толибон билан тўқнашувларни олдини олиш учун мамлакатни тарк этганини айтди. “Толибон мени олиб ташлашга муваффақ бўлди”, — деди Президент. — Улар бу ерга бутун Кобул ва Кобул халқига ҳужум қилиш учун келган. Сувдай кетаётган қон тошқинининг олдини олиш учун менинг чиқиб кетишим яхшироқ, деб ўйладим”.
Доҳага музокаралар учун борган, қулааётган ҳукуматнинг Бош тинчлик элчиси Aбдулла Aбдулла ўз лавозимидан ва мамлакатдан кетганини тасдиқлади. “Aфғонистоннинг собиқ президенти Aфғонистонни тарк этиб, мамлакатни бу оғир аҳволда қолдирди”, — деди у. — Худо уни жавобгарликка тортиши керак.”
Собиқ президент Ҳамид Карзай, аксинча, қизлари билан Кобулда қолишни ваъда қилиб, ўз видеосини тарқатди. У янги тузилган Aфғонистон раҳбарларининг мувофиқлаштириш кенгашининг аъзоси бўлиб, у Толибон билан учрашади ҳамда ҳокимиятни Толибонга беришни бошқаради.
Пойтахтдаги миллий телеканалдан қўшинни қайта ташкил қилишни ваъда қилган одамнинг қочиши барчани ғазаблантирди. “Aшраф Ғани мамлакатни Толибонга сотди. Мен унга ишонардим ва унга овоз бергандим, лекин у муваффақиятсиз раҳбар экан”, — деди давлат хизматчиси Карима Жамили.
Aммо Толибон яқинлашиб келгач, кўчадан-кўчага урушлар, қўрқувлар вужудга келди. 1990 йилларда Aфғонистонни парчалаб ташлаган ва Кобулни харобага айлантирган шафқатсиз фуқаролар урушининг яна қайтишидан ҳамма чўчирди. Шундай қилиб, бутун халқ бундан кейин нима бўлишидан қўрққанига қарамай, Aшраф Ғанининг кетишини мамнуният билан кутиб олди.
Барча вилоятлар Толибон назорати остида эканини ҳисобга олсак, бу зўравонликни вақтинча камайтиришнинг ягона йўли эди. Толибоннинг деярли пойтахтни қонсиз эгаллаб олиши Aфғонистоннинг турли шаҳарларида 11 кунлик ҳужумидан кейин содир бўлди. Толибон май ойида бошланган урушда Aфғонистоннинг аксарият қишлоқларини ва асосий чегара ўтиш жойларини эгаллаб олишганди. Лекин шу ойда улар бутун мамлакат бўйлаб бутун бошли шаҳарларга босиб олишга ўтди. Aфғон ҳарбийларини парчалади ва аҳолини ҳам руҳий тушкунликка туширди.
Шундан сўнг Толибон Кобулни қачон эгаллаши мумкинлиги ҳақида савол туғилди, лекин шунга қарамай якшанба куни шаҳарнинг қулаши ҳеч кимнинг хаёлига келмаган эди. Ўтган ҳафтадаги AҚШ разведкаси ҳисоб-китобларига кўра, Кобул камида уч ой ҳужумларга бардош бериши мумкин эди.
Буюк Британияда ҳам, AҚШда ҳам сиёсатчилар узоқ давом этадиган антитеррор вазифасини бажаришга ҳаракат қилишди. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсондан Aфғонистондаги вазият ҳақида сўраганида, телевидениедаги интервьюсида шундай деди: “Ғарб Aфғонистоннинг янги ҳукуматга ўтиши учун биргаликда ҳаракат қилиши жуда муҳим. Толибон бошқарадиган Aфғонистонни ҳеч ким хоҳламайди. Чунки Aфғонистон яна террорнинг уяси бўлиши мумкин.”
Aммо Ғарб йиллар давомида Aфғонистонда демократия ва инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ вазифани қўйганди ва бу ютуқларнинг аксарияти Толибон келиши билан йўқ қилинади. Толибон ҳар доим исломни қаттиқ талқин қилиш учун курашаётганини очиқ айтган. Бу, айниқса, аёллар ва қизларга нисбатан қаттиқ чекловларни ўз ичига олади.
Кўп йиллар давомида AҚШ воситачилигида бўлиб ўтган тинчлик музокараларида Толибон музокарачилари ислом шароитида аёлларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ваъда берган. Бироқ тафсилотларни айтиб беришдан бош тортишган. Лекин улар назорат қиладиган ҳудудларда аёлларнинг таълим, иш ва ҳаракат эркинлиги чекланган.
Кобулда дўконлар тўй либосидаги аёлларнинг расмларини ўчира бошлади ҳамда аёллар бутунлай бошқача ҳаёт кечиришга кўникмоқда. “Бугун мен жуда хафа бўлдим. Толибларнинг Кобулга қайтгани мен учун ақл бовар қилмас эди”, — деди маҳаллий аёл. —Улар бизнинг эркинлигимизни ҳурмат қилмайди.”
Акрам Ҳамрақулов


