1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сўнгги олти йилда аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп уй-жойлар қурилди

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев Парламент ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилмоқда.

Сўнгги олти йилда аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп уй-жойлар қурилди

 

«Биз, бу йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдорини минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқдик.

Мисол учун, 2017 йилда кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугунга келиб 2 миллиондан ортиқ оилаларга кўмак берилмоқда.

Ажратилаётган маблағлар эса, 7 баравар кўпайтирилиб, йилига 11 триллион сўмга етди.

Биз иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини, аҳоли жон бошига даромадларни ошириш сиёсатини изчил давом эттирамиз.

Ҳар бир рақам ортида машаққатли меҳнат ётибди», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Охирги олти йилда, мамлакатимиз бўйича қарийб 300 мингта ёки аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп уй-жойлар қурдик.

Бу даврда, қўшимча 500 минг ўқув́чи ўрни яратилиб, уларнинг жами сони 5 миллион 300 мингга етди.

Ҳозирги вақтда, яна 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрни яратиш бўйича ишлар жадал давом эттирилмоқда», — Президент.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика