1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

СОВИД-19 янги штаммлари пайдо бўлиши мумкин—ЖССТ

Бу касалланиш ва ўлим ҳолатини ошишига олиб келади.

СОВИД-19 янги штаммлари пайдо бўлиши мумкин—ЖССТ

 

Коронавируснинг янги штамми пайдо бўлиши таҳдиди сақланиб қолмоқда, бу эса COVID-19 туфайли касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг кескин ошишига олиб келади. Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида бош директор Тедрос Гебреесус маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, COVID-19 нинг янги варианти хавфи сақланиб қолмоқда. Бундан ташқари, “янги патогеннинг пайдо бўлиши янада хавфлироқдир”.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари дунё мамлакатларини соғлиқни сақлаш соҳасидаги янги фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш соҳасидаги ишларни фаоллаштиришга чақириб, янги пандемия юзага келган тақдирда “қатъий, жамоавий ва адолатли” жавоб бериш зарурлигини таъкидлади.

 

Аввалроқ Тинч океанидаги орол давлати Токела ҳукумати COVID-19 билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланганидан кейин карантин эълон қилгани маълум бўлганди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги инфекция манбасини аниқлай олмаслигини айтди, шунинг учун бутун Токелауда санитария чекловлари қўлланилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика