1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Стажор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш тартиби ишлаб чиқилди

Эндиликда илк бор ишга қабул қилинган ўқитувчилардан ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

Стажор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш тартиби ишлаб чиқилди

 

Президентнинг тегишли фармони билан 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажор-ўқитувчи сифатида фаолият юритиши белгиланган.

 

Шунга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан стажёр-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича тегишли кўрсатма ишлаб чиқилди.

 

Таъкидланишича, илк бор ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилардан ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Стажёр-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилади.

 

«Ўқитувчи-стажор» билан Меҳнат кодексининг 104-моддасида мувофиқ меҳнат шартномасига киритилиши шарт бўлган ҳолатлар, жумладан ўқитувчи-стажёрларнинг бир йил давомида касбий сертификат олиши мажбурияти кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномаси тузилади.

 

Шунингдек, вазирликнинг буйруғи билан ўқитувчи-стажорларни ишга қабул қилиш жараёнини мазкур кўрсатмаларга мувофиқ амалга ошириш вазифалари юклатилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика