1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Судан Бош вазири истеъфога чиқди

Бу қарор мамлакатда рўй бераётган сиёсий нотинч вазият билан боғлиқ.

Судан Бош вазири истеъфога чиқди

 

Судандаги нотинч сиёсий вазият фонида мамлакат Бош вазири Абдулла Ҳамдук истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда Euronews.com хабар қилмоқда. 

 

Сиёсатчига кўра, сўнгги бир ой давомида ўтиш даври раҳбариятида жиддий қарама-қаршиликлар юзага келган.

 

Ҳамдук 2019 йил августдан бери Судан ҳукуматини бошқариб келган. Ўтган йилнинг октябрь ойида ҳарбийлар вазирлар маҳкамаси раҳбарини ҳибсга олиб, ҳукуматни истеъфога чиқариб, буни фуқаролар урушининг олдини олиш зарурати билан изоҳлаган эди. Аммо бу қарор аҳолининг оммавий норозилигига сабаб бўлди ва ноябрь ойининг охирида Ҳамдук яна вазирлар маҳкамасига бошчилик қилди. 


Бироқ мухолиф кучлар бу муросани ҳарбий тўнтаришни қонунийлаштириш йўли деб ҳисоблади ва норозиликлар тўхтамади.


Аввалроқ Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили касалхонадан қомоқхонага қайтарилгани хабар қилинганди.

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика