1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Суданда 72 соат ўт очишни тўхтатишга келишиб олинди

Бу ҳақда Энтони Блинкен маълум қилди.

Суданда 72 соат ўт очишни тўхтатишга келишиб олинди

 

АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен Судан армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари 72 соат давомида ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини маълум қилди.

 

“Икки кун давом этган қизғин музокаралардан сўнг Судан Қуролли Кучлари ва Тезкор ҳаракат кучлари бутун мамлакат бўйлаб ўт очишни тўхтатишга келишиб олди. У 24 апрель куни ярим тунда бошланади ва 72 соат давом этади”, — деди Блинкен.

 

Суданда ўт очишни тўхтатиш бўйича аввал ҳам бир неча бор уринишлар бўлган, бироқ уларнинг барчаси муваффақиятсиз тугаган.

 

Ҳукумат қўшинлари ва Тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги можаро 15 апрель куни Судан армияси Хартум жанубидаги РРФ бўлинмаларига ҳужум қилганидан кейин бошланганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика