Судан жанубидаги Мовий Нил провинсиясида этник халқлар ўртасидаги тўқнашувларда камида 65 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press” нашри хабар бермоқда.
Тиббиёт ходимларининг маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти ёшлар. Шунингдек, 150 га яқин одам жароҳат олган.
Вилоятда тўқнашувлар ўтган ҳафта маҳаллий фермер ўлдирилганидан кейин бошланган. Судан ҳукумати тартибни тиклаш учун минтақага ҳарбийлаштирилган тезкор қўллаб-қувватлаш кучларини юборган. Расмийлар, шунингдек, комендантлик соати жорий этиб, зўравонликлар содир бўлган вилоят оммавий йиғилишларни тақиқлади.
Ҳудудда тўқнашувлар бошланганидан бери минглаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетгани ҳақида хабарлар ҳам бор.


