1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Цукерберг дунёнинг ТОП-10 миллиардери рўйхатидан кетди

У Forbes талқинига кўра рўйхатда 12-ўринни эгаллаб турибди.

Цукерберг дунёнинг ТОП-10 миллиардери рўйхатидан кетди

 

Кеча, 3 февраль куни Марк Цукерберг Meta акциялари пасайиши туфайли дунёнинг энг бой 10 нафар кишиси рўйхатидан тушиб қолди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

 

Meta (собиқ Facebook) асосчисининг бойлиги 27,1 миллиард АҚШ долларига (23,67 фоизга) камайган ва ҳозирда 87,4 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

 

Ҳисобот эълон қилинаётганида Meta акцияларининг пасайиши туфайли Сукерберг ўз капиталининг бир қисмини йўқотган. Жорий йилнинг 2 февралидаги кенгайтирилган савдолар чоғида компания қоғозлари 23 фоизга қисқарган.

 

Meta тўртинчи чоракда Facebook’нинг фаол фойдаланувчилари сони нафақат ўсмагани, балки аввалги уч ойга нисбатан камайгани ҳақида берган хабари инвесторларнинг ҳафсаласини пир қилган.

 

Бундан ташқари, компаниянинг чорак йиллик даромади кутилганидан анча паст бўлгани маълум қилинган. Meta'дан кейин Pinterest (деярли 10 фоиз), Snap (18 фоиздан ортиқ) ва Twitter (тахминан 8 фоиз) акциялари ҳам пасайишни бошлаган. Шунингдек, 3 феврал куни АҚШдаги савдолар давомида Meta акциялари пасайишда давом этди ва 25,46 фоизга қисқариб, 240,78 доллардан сотилди.

 

Bloomberg маълумотларига кўра, капиталнинг бу қисқариши тарихдаги бир кун ичида бойликнинг энг катта пасайиши бўлган. 

 

Бунга қадар, январь ойида дунёнинг энг бадавлат одами Илон Маск Tesla акциялари тушиб кетиши туфайли 24,5 миллиард доллар йўқотган эди. 

 

Қайд этиш мумкин, 2021 йилнинг ноябрь ойида эса у Twitter фойдаланувчиларидан компания акцияларини сотиш ҳақида сўров ўтказгач, 50 миллиард доллардан кўпроқ йўқотган. Бироқ, ўшанда ҳам унинг бойлиги бир неча кун ичида пасайганди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда Meta'га 100 миллиард долларлик даъво қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика