1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Цукербернинг янги ижтимоий тармоғи тез машҳурликка эришмоқда

Threads бир кунда 30 миллион фойдаланувчига эга бўлди

Цукербернинг янги ижтимоий тармоғи тез машҳурликка эришмоқда

 

Марк Цукербергнинг янги ижтимоий тармоғи Threads фойдаланувчилар орасида тез машҳурликка эришди. Мазкур хизма ишга туширилган биринчи куннинг ўзидаёқ 30 миллиондан ортиқ киши рўйхатдан ўтди.

 

Маълумот учун, мазкур ижтимоий тармоқда кичик постлар ёзиш, уларга фикр билдириши ва репост қилиш мумкин. Қайд этилишича, янги илова интерфейси Twitterʼга ўхшайди. Threads контент муаллифлари Twitterʼдан фарқли равишда «ақлли ишлайдиган» платформа пайдо бўлишига қизиқиш билдирганидан кейин яратилган.

 

Айнан мана шу хабарлар икки ижтимоий тармоқ раҳбарлари Илон Маск ва Марк Цукерберг ўртасида келишмовчиликларга сабаб бўлган ва улар эҳтимолий жанг бўлишини эълон қилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика