Оле-Гуннар Сулшер "Бавария"нинг вақтинчалик бош мураббийи бўлиши мумкин. Хабарларга кўра, Мюнхен клуби агар раҳбарият Томас Тухелни 2023/2024 йилги мавсум якунига қадар ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилса, "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ устозини жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи сифатида кўриб чиқмоқда.
"Бавария" спорт директори Кристоф Фреунд бир неча йиллардан бери 50 ёшли норвегиялик мутахассисни шахсан кузатиб келаётганини айтган. Тухел ўтган йилнинг март ойидан бери "Бавария"ни бошқариб келмоқда. У 2022/2023 йилги мавсумда Мюнхен клуби билан Бундеслигада ғолиб чиққан.
Аввалроқ "Бавария" бош мураббийи лавозимида асосий мақсад Зинедин Зидан эканлиги ва клуб франциялик футболчининг вакиллари билан алоқага чиққани ҳақида хабар берилган эди. Аммо тез орада маълумот рад этилди.
22-турдан сўнг "Бавария" 50 очко билан Бундеслигада иккинчи ўринда бормоқда.


