1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Сумкамда бомба бор” деб ҳазиллашган ўзбекистонлик Қозоғистонда жазоланди

Олмаота аэропортида 18 ёшли йигитнинг ножўя ҳазили учун унга 78 минг тенге жарима белгиланди.

“Сумкамда бомба бор” деб ҳазиллашган ўзбекистонлик Қозоғистонда жазоланди

Қозоғистоннинг Олмаота халқаро аэропортида ўзбекистонлик 18 ёшли йигитнинг ножўя ҳазили жиддий оқибатларга олиб келди. У рўйхатдан ўтиш вақтида ходимларнинг “сумкангизда нима бор?” деган саволига “атом бомбаси” дея жавоб қайтарган.

 

Мазкур ҳолат жамоат тартибини бузиш сифатида баҳоланди ва йигит майда безорилик учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Суд қарорига кўра, у 78 640 тенге (тахминан 1,8 млн сўм) жарима тўлайди.

 

Қозоғистон Транспорт полисия бошқармаси йил бошидан буён турли ҳуқуқбузарликлар сабаб 900 дан ортиқ йўловчи поезд ва самолётлардан туширилганини маълум қилди. Улардан 489 нафари темирйўл, 411 нафари эса авиақатновларда аниқланган.

 

Полиция бундай хатти-ҳаракатлар нафақат жамоат тартибини бузиши, балки хавфсизликка жиддий таҳдид сифатида ҳам баҳоланишини таъкидлаб, фуқароларни ҳушёр бўлишга чақирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика