1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Сунъий интеллект фавқулодда вазиятлардан огоҳлантирмоқда

Платформа реал вақт режимида ҳудуд ҳақидаги маълумотларни тўплаши ва таҳлил қилиши айтилмоқда.

Сунъий интеллект фавқулодда вазиятлардан огоҳлантирмоқда

 

Америка физика институти олимлари томонидан цунами ҳақида олдиндан огоҳлантирувчи тизим ишлаб чиқилди. Унда сигналлар сунъий интеллект ёрдамида қайта ишланган

 

Яратувчиларнинг сўзларига кўра, сунъий интеллектга асосланган дастур эҳтимолий сув тошқинидан беш кун олдин сувнинг қайси даражага кўтарилиши, унинг тарқалиш тезлиги ва йўналишини аниқлашга қодир.

 

Цунами ниҳоятда ҳалокатли бўлиб, улар қирғоқ инфратузилмасини вайрон қилиши ва одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай табиий офатлардан эрта огоҳлантириш қийин.

 

Платформа реал вақт режимида ҳудуд ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш орқали кутилаётган сув тошқини зоналарининг график тасвирини беради. Бундан ташқари, дастурий таъминот мумкин бўлган зарарни камайтиришга қаратилган муайян чора-тадбирларнинг самарадорлигини олдиндан баҳолашга қодир. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, платформа муҳим инфратузилма объектларини ҳимоя қилишга ёрдам беради, шунингдек, ташкилотларга табиий офат бошланишига олдиндан тайёргарлик кўриш имконини беради, бу эса салбий оқибатларни минималлаштиради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика