ChatGPT, Perplexity ва бошқа сунъий интеллект воситалари интернетда маълумот излаш усулини тубдан ўзгартирмоқда. Эндиликда фойдаланувчилар анъанавий Google қидируви ўрнига AI асосидаги платформалардан фойдаланмоқда.
Ушбу ўзгаришлар кўплаб веб-сайтлар учун жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, сайёҳлик, ахборот ва янгилик порталлари аввалгидек ташриф буюрувчиларни жалб қила олмаяпти, бу эса рекламадан тушадиган даромадларнинг камайиши ва ходимлар қисқаришига олиб келмоқда.
Техник ҳамжамият AI воситаларининг асосий маълумот манбасига айланиб бораётганини кузатмоқда. Google эса сунъий интеллектга сармоя киритишда давом этсада, унинг анъанавий қидирув тизими аста-секин оммалашувини йўқотмоқда.
Вазият шундай тус олаяпти: фойдаланувчилар энди турли сайтларни кезмасдан, бевосита ChatGPT ёки унга ўхшаш платформаларда керакли маълумотга эга бўлишни афзал кўрмоқда. Бу эса компанияларни янги шароитларга мослашишга, АI ечимлари яратишга ёки даромад манбаларини диверсификация қилишга мажбур қилмоқда.


