2026 йил 13–14 февраль кунлари меҳмонхона индустрияси ва HoReCa соҳасининг йирик халқаро тадбирларидан бири — VII Hotel Business Forum 2026 муваффақиятли ўтказилди.
Форум “Сунъий интеллект: туризм ва меҳмондўстликнинг янги йўналиши” мавзусига бағишланди ҳамда Ўзбекистон Меҳмонхоналар Уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси расмий кўмагида ташкил этилди.

Форум давомида таъкидланганидек, халқаро меҳмонхона брендлари Ўзбекистон бозорида ўз иштирокини фаол равишда кенгайтирмоқда. 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра мамлакатда қуйидаги глобал тармоқлар муваффақиятли фаолият юритмоқда:
• InterContinental Hotels Group
• Accor
• Wyndham
• Radisson
• Hilton
• Hyatt
Бу эса мамлакат меҳмонхона хизматлари бозори жадал ривожланаётганини тасдиқлайди.
Шунингдек 2025 йил давомида ҳудудларда 1023 та жойлаштириш объекти, 136 та меҳмонхона, 528 та оилавий меҳмон уйи, 298 та хостел,61 та бошқа турдаги объект фойдаланишга топширилди. Натижада жами жойлаштириш объектлари сони — 6921 тага, умумий ўринлар сони эса 185,6 мингтага етди.
Хусусан 2025 йилда Ўзбекистонга 11,6 млн нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Ички туризм доирасида эса аҳоли 23,7 млн марта саёҳат қилди.

Шунингдек туризм хизматлари экспорти 4,8 млрд АҚШ долларига етиб соҳада 142,2% ўсиш қайд этилди. Илк бор апрель–ноябрь ойларида ҳар ой мамлакатга 1 млн нафардан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди.
Форум давомида меҳмондўстлик индустрияси Ўзбекистон иқтисодиётининг драйвер тармоқларидан бирига айлангани таъкидланди.
Жумладан сўнгги йилларда юртимизда соҳани халқаро стандартларга мослаштириш, хизмат сифатини ошириш, кадрлар тайёрлаш тизимини янгилаш, дуал таълимни жорий этиш, рақамлаштиришни кучайтириш йўналишларида комплекс ишлар амалга оширилди.
Шунингдек онлайн рўйхатдан ўтиш, электрон ҳисобот тизимлари, ягона статистик платформалар, замонавий бронлаштириш ва бошқарув ечимлар жорий этилмоқда.
Шу билан бирга туристик кластерлар, замонавий меҳмонхона мажмуалари, курорт зоналари ривожлантирилмоқда.

Барқарор туризм тамойиллари доирасида эса энергия тежамкор технологиялар, экологик стандартлар, маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш кенг жорий этилмоқда.
Форум доирасида: халқаро экспертлар иштирокида муҳокамалар, АI асосидаги бошқарув ечимлари, маркетинг ва сервис инновациялари B2B мулоқотлар ўтказилди.
Якуний баҳолаш тизими эса қуйидагича бўлди:
• 50% — халқаро TrustYou рейтинги (меҳмонлар фикри)
• 50% — ҳакамлар ҳайъати баҳоси асосида шакллантирилди.
Шунингдек, юбилей V Миллий меҳмондўстлик мукофоти топширилди.
Hotel Business Forum — бу нафақат бизнес мулоқоти, балки: ғоялар инновациялар инвестициялар учрашган стратегик майдонга айланди.
Форум давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ва Ўзбекистон меҳмондўстлик индустриясини янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.


