1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Супермаркет харидорлари билан карантинга олинди

Харидорлар расталар орасида ухлашга мажбур бўлган.

Супермаркет харидорлари билан карантинга олинди

 

Хитойда супермаркет барча харидорлари билан карантинга олинган. Гап шундаки, супермаркет харидорларидан бирида коронавирус аниқланган.

 

Карантинга олинган одамлар дўкондаги расталар орасида қутилар устида ётишга ва ўша ерда овқатланишга мажбур бўлган.

 

Олдин ҳам Хитойда офис ходимлари шундай ҳолатга тушган: улар бир кишининг COVID-19 тести ижобий натижа бергани туфайли иш жойида карантинга олинган.

 

Айни пайтда Хитойда Олимпия ўйинлари ўтаётгани туфайли қатъий чеклов қоидалари амал қилмоқда.

 

Мамлакат “ноль Covid” сиёсатини танлаган, шу туфайли зарарланганлар билан мулоқотда бўлганлар мажбуран махсус обсерваторияга жўнатилади.

 

Шарофат Маҳмудова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика