1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сурия Араб Лигасига қайтмоқда

Мамлакатнинг ташкилотга аъзолиги 10 йил олдин тўхтатилганди.

Сурия Араб Лигасига қайтмоқда

 

Араб Лигаси давлатлари ташқи ишлар вазирлари Суриянинг 10 йил олдин тўхтатилган ташкилотга аъзолигини тиклашга келишиб олдилар.

 

Вазирлар 19 май куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Араб Лигаси саммити олдидан ташкилотнинг Қоҳирадаги қароргоҳида бўлиб ўтган махсус йиғилишда ушбу қарорни овозга қўйишди.

 

Аввалроқ Саудия Арабистони Сурияни Араб Лигасига қайтариш тарафдори бўлган, Қатар эса бу ташаббуснинг асосий рақиби бўлгани хабар қилинганди. Бу икки давлат ҳам кўп йиллар давомида Сурия президенти Башар Ассад кучларига қарши қуролли кураш олиб борган гуруҳларни қўллаб-қувватлаб келганди. Бироқ Саудия Арабистони охирги пайтларда Дамашқ билан муносабатларини тиклаш устида ишламоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика