Сурия президенти Башар Асад Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф билан борди.
Абу Даби аэропортида уни президент Шайх Муҳаммад бин Заид Ол Наҳаён кутиб олди.
Қайд этилишича, Сурия делегацияси таркибида бир қатор вазирлар, шунингдек, Суриянинг Абу Дабидаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили бор. Ташрифнинг қолган тафсилотлари ҳали маълум қилингани йўқ.


