Сурияда очарчилик таҳдиди бу мамлакатда сўнгги 12 йилдан бери давом этаётган тўқнашувлар туфайли максимал даражага етди. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури маълум қилди.
“Аҳолининг 70 фоизи яқин орада ўз оилаларига озиқ-овқат олиб келиш имкониятидан маҳрум бўлади”, — дейилади хабарда.
Ташкилот маълумотларига кўра, Сурияда 2,9 млн киши очарчилик хавфи остида, яна 12 млн киши барқарор озиқ-овқат манбаларига эга эмас. Мамлакат озиқ-овқат билан таъминланмаганлар сони бўйича дунёда олтинчи ўринда ва сўнгги уч йил ичида мамлакатда маҳсулотлар нархи тахминан 12 баробарга ошган.
БМТга кўра, Сурия аҳолисининг 90 фоизи қашшоқликда яшайди, чунки мамлакат иқтисодиёти қуролли тўқнашувлар, қурғоқчилик, вабо, COVID-19 пандемияси ва қўшни Ливандаги молиявий инқироз оқибатларидан зарар кўрган.


