Зилзиладан сўнг Суриянинг Ражу шаҳридаги қамоқхонадан камида 20 киши қочиб кетди. "Улар ИШИД террористик ташкилоти жангарилари. Бу ҳақда “France 24” телеканали хабар бермоқда.
“Зилзиладан сўнг маҳбуслар тартибсизлик кўтариб, қамоқхонанинг бир қисмини назорат остига олишди. 20 га яқин киши қочиб ketdi... ИШИД жангарилари эканлиги тахмин қилинмоқда”, — деди қамоқхона расмийси.
Унинг сўзларига кўра, кучли силкинишлар натижасида қамоқхона деворлари ёрилиб кетган.
Қайд этилишича, Туркия чегараси яқинидаги қамоқхонада 2000 га яқин маҳбус сақланмоқда, улардан 1300 нафари ИШИДга алоқадорликда гумон қилинмоқда.