Суриядаги террорчилик ташкилоти сафига қўшилиб, жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётган Ўзбекистон фуқаросининг шахсига аниқлик киритилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ ва ИИВ томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида, 2001 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Т. М, Туркияга бориб, у ерда “Катиба ал-Ғуроба ал-Туркистон” террорчилик ташкилоти ёлловчиларининг таъсирига тушиб қолган.
Натижада у айланма йўллар орқали Сурияга ўтиб, ушбу ташкилот сафига қўшилгани, ҳозирда жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 244-2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


