1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхон давлат қўриқхонаси ерига ўт кетди

Қутқарув экипажлари етиб борган, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.

Сурхон давлат қўриқхонаси ерига ўт кетди

23-июль куни соат 15:52 да Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Шеробод туманидаги “Қизилолма” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонасининг тахминан 5 гектар майдонида қуруқ ўт ёнаётгани ҳақида “112” қисқа рақамига хабар келиб тушди.

 

Ёнғин тўғрисидаги мурожаатга асосан, вилоят ФВБ ёнғин-қутқарув бўлинмалари, қутқарувчилар ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари зудлик билан воқеа жойига етиб боришди.

 

Ҳозирги вақтда ёнғин бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисани ўчириш учун етарли техника ва куч воситалари сафарбар этилган.

 

Фавқулодда вазият юзасидан ҳолат тўлиқ назоратга олинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика