1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарё ҳокими пахта далаларида

У бир қатор нуронийлар билан биргаликда теримчиларга кўмаклашди.

Сурхондарё ҳокими пахта далаларида

 

Кеча бир гуруҳ сурхондарёлик фаол нуронийлар, меҳнат фахрийлари ташаббус кўрсатиб, Қизириқ туманидаги «Surxon cotton textile cluster» МЧЖнинг «Олтибоев Файзулло» оилавий пудратчисига тегишли 10 гектарлик даласида теримчиларга пахта йиғим-теримида кўмаклашишди.

 

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам нуронийлар билан учрашиб, уларнинг дуоси билан бошланган ҳар бир ишда унум ва барака, барча тадбирларимизда ривож бўлишини таъкидлади. Нуронийлар билан бирга далада пахта терди. Фаол ташаббуси билан ёшларга ўрнак бўлаётган нуронийларларга эсдалик совғалари ҳамда маиший техникалар топширилди.

 

Хайрли ишлар ривожи, ҳосиллар мўл-кўлчилиги учун жонлиқ сўйилиб, эҳсон қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика