1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарё ва Наманганда мансабдор шахслар пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё ва Наманганда мансабдор шахслар пора билан ушланди

 


Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор ходими ноқонуний равишда 400 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Аниқланишича, у хизмат мавқейидан фойдаланиб, фуқаронинг 20 минг АҚШ долларини декларациясиз тарзда "Сариосиё" чегара божхона пости орқали Тожикистонга ўтказиб беришни ваъда қилган.


Шунингдек, ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда туманлардан бирининг Кадастр бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг озиқ-овқат дўкони олдига қурилган бостирма учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига пора талаб қилгани ва 3 млн сўм олаётган вақтида қўлга олинди. У мазкур хизмат учун жами 5 млн сўм сўрагани аниқланган.


Бундан ташқари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергоса вдо” филиали Наманган бўлинмасининг Косонсой тумани юрисконсульти ҳам 2 минг АҚШ доллари олаётган чоғида ушланди. У фуқаронинг яшаш хонадонида электр тармоғига ноқонуний уланиш бўйича расмийлаштирилган 28,6 млн сўмлик жаримани электрон тизимга киритмасдан бекор қилиб беришни ваъда қилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика